Жаҳон | 23:13 / 27.09.2024
3356
2 дақиқада ўқилади

Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди

КХДР ҳакерлари Германия мудофаа компаниясига Америка қуролсозлик заводларида жозибадор вакансиялар мавжудлиги тўғрисидаги сохта эълонларни юборган.

Фото: Reuters

Шимолий Корея ҳакерлари Германиянинг Diehl Defence мудофаа компаниясига киберҳужумларни амалга оширди. Улар вирусли электрон мактубларни йўллаб, ходимларнинг компютерларига киришга уринган, деб хабар беради Spiegel.

Қайд этилишича, КХДР ҳакерлари Германия мудофаа компаниясига Америка қуролсозлик заводларида жозибадор вакансиялар мавжудлиги тўғрисидаги сохта эълонларни юборган.

Kimsuky гуруҳи ҳакерлари ўз мақсадларига эришиш учун жосуслик дастурий таъминотига эга зарарли PDF-файлларни тарқатган. Ҳужум учун мўлжалланган сервер Diehl Defence жойлашган маҳаллий ҳудуд номига ўхшатиб яширилган, бунинг устига ҳакерлар логинларни ҳам немис тилида киритган.

Mandiant эксперти Майкл Барнгартнинг таъкидлашича, ҳакерлар ҳужумдан олдин «вазиятни узоқ вақт ўрганган».

Маълумотларга кўра, Diehl Defence компанияси Жанубий Корея ўзининг KF-21 қирувчи самолётлари учун харид қиладиган Iris-T бошқарилувчи ракеталарини ҳам ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Ахборот хавфсизлиги бўйича федерал офис ҳужум амалга оширилганини тасдиқлади ва бошқа компаниялар ҳам Kimsuky’нинг нишонига айланганини маълум қилди.

Аввалроқ Франкфурт-Майн аэропорти яқинида жойлашган Германия Парвозлар хавфсизлиги агентлиги (DFS) ҳакерлар ҳужумига учраган эди. Ҳужум оқибатида ҳаво қатновлари жадвалига зарар етмаган, кибержиноятчилар қайси турдаги маълумотларни қўлга киритгани очиқланмаганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти