Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
Лондоннинг қарори архипелаг борасида Буюк Британия ва Маврикий ўртасидаги узоқ йиллик кескин музокараларга нуқта қўйди.
Буюк Британия Ҳинд океанида жойлашган Чагос ороллари эгалигидан воз кечиб, уларни Маврикийга топширмоқда, деб хабар беради BBC. Лондоннинг қарори архипелаг борасида Буюк Британия ва Маврикий ўртасидаги узоқ йиллик кескин музокараларга нуқта қўйди.
Чагос ороллари таркибида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ҳамда узоқ масофага мўлжалланган бомбардимонлар учун ҳарбий база сифатида фойдаланиб келадиган Диего-Гарсия тропик маржонороли ҳам бор. Хусусан, ушбу базадан Америка авиацияси Афғонистон ва Ироққа ҳужумларида фойдаланган.
Янги битим шартларига кўра, Британия Диего-Гарсия оролини камида 99 йил муддатга ижарага олади, бу эса Қўшма Штатларга у ердаги ҳарбий базасини сақлаб қолишни таъминлайди. Таъкидланишича, ҳарбий базанинг сақлаб қолиниши — Ғарб давлатларининг Ҳиндистон ва Хитой билан кучайиб бораётган геосиёсий рақобати шароитида муҳим омил ҳисобланади.
Буюк Британия ва Маврикий етакчилари «минтақавий ва глобал хавфсизликда муҳим рол ўйнайдиган Диего-Гарсиядаги мавжуд базанинг узоқ муддатли, хавфсиз ва самарали фаолиятни таъминлаш» мажбуриятини зиммасига олишларини маълум қилди. Ўз навбатида АҚШ ҳам «тарихий» битимни олқишлади. «Бу дипломатия ва шериклик орқали мамлакатлар узоқ йиллик тарихий муаммоларни енгиб, тинч ва ўзаро манфаатли натижаларга эриша олишининг ёрқин далилидир», — дейди президент Байден.
Чагос архипелаги 1965 йилда Маврикийдан ажратиб олинган, у вақтда мамлакат Британия мустамлакаси эди. Британия уни 3 миллион фунтга сотиб олган ва Ҳинд океанидаги ўз ери деб эълон қилган. Маврикий Британияни архипелагни ноқонуний равишда эгаллаб олишда айблаб келади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026