Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
Ушбу аккаунтлар иккинчи муддатга сайланиш учун номзодини қўйган мамлакат президенти Майя Сандуга қаратилган танқидий материалларни тарқатиш билан шуғулланган.
Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Meta компанияси Молдованинг рус тилида сўзлашувчи аҳолиси учун мўлжалланган фейк аккаунтлар тармоғини ўчирганини маълум қилди. Ушбу аккаунтлар иккинчи муддатга сайланиш учун номзодини қўйган мамлакат президенти Майя Сандуга қаратилган танқидий материалларни ҳамда Молдованинг евроинтеграциясига қарши чақириқларни эълон қилиб келган.
Meta компания сиёсатини бузгани учун Facebookʼда еттита аккаунт, 23 та саҳифа, битта гуруҳни, шунингдек, Instagramʼда 20 та аккаунтни ўчирган. Компаниядагиларнинг маълум қилишича, ушбу тармоққа Telegram мессенжери, TikTok ва Odnoklassniki’даги фейк аккаунтлар ҳам киради.
«Ушбу фаолият ортида турганлар ўз шахси ва жойлашган ўрнини яширишга уринган бўлса-да, тергов давомида уларнинг Россия ва Молдовадаги одамларга алоқаси борлиги аниқланди… Биз, шунингдек, уларнинг 2020 йил декабрда ўчириб ташланган Луганск областидаги тармоққа алоқаси борлигини аниқладик», — дейилади Meta хабарида.
Қочоқ олигарх Шорнинг аккаунтлари тармоғи блокланди
10 октябр куни Молдовада қочоқ олигарх Илан Шор билан боғлиқ 15 та Telegram канал ва 95 та чат-бот блокланган эди. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ушбу каналлардан сиёсий партияларни ноқонуний молиялаштириш ҳамда сайловчиларни сотиб олишда ҳам фойдаланилган.
«Rice Молдова»нинг ёзишича, Шор Россияга қочиб кетганидан кейин Украинага қарши уруш бошлангани сабаб жорий этилган санкцияларни четлаб ўтадиган тўртта компаниядан иборат тармоқни яратган. Нашрнинг эслатишича, Шор халқаро қидирувда бўлиб, у Молдовада молиявий жиноятлар учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Интерпол бюроси маълумотларига кўра, Шор 2024 йил 1 январдан бери Россия фуқароси ҳисобланади. Апрел ойида у «Ғалаба» партия блокини яратганини эълон қилганди. Шорнинг сўзларига кўра, «Ғалаба» Молдовадаги президентлик сайловларига тайёргарлик кўради.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:27 / 08.05.2026