Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон хавфсизлик қўмитаси раҳбари ходимларига 5-6 фарзандли бўлишни буюрди
Қамчибек Ташиев ходимларига мурожаат қилиб, хотинларни кўпроқ бола туғишга чақирди. «Шунда Қирғизистон гуллаб-яшнайди», деди у.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев Ўш шаҳридаги болалар боғчасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида ўз ходимлари ва уларнинг рафиқаси олдига «имкон қадар кўпроқ болали бўлиш» вазифасини қўйди.
Ташиев ўз нутқида «Давлат томонидан ходимларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари яхшиланмоқда, иш ҳақи оширилмоқда, шунинг учун сизлар бор кучингиз, билимингиз, касбий фазилатларингизни кечаю кундуз миллий хавфсизликни таъминлашга йўналтиришингиз зарур», деб таъкидлади.
Шунингдек, у ходимларининг хотинига ҳам мурожаат қилди.
«Эрингизга яхши ғамхўрлик қилинг, агар улар кечқурун ёки ҳатто эрталаб келса, тўғри тушунинг. Улар жуда мураккаб ишда хизмат қилмоқда. Шундай экан, сизларга раҳмат, алоҳида раҳмат. Соғлом бўлинг, фарзандларингизни яхши тарбияланг. Ҳар бир оилада камида 5-6 бола бўлиши керак. Шунда Қирғизистон гуллаб-яшнайди. Турмуш қурганингиздан сўнг, ёшингиз ва соғлиғингиз имкон беради, туғинг, кўпроқ туғинг! Бизнинг ходимлар эса ҳамма нарсани таъминлайди: уй, пул. Улар буни эплайди», деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистонда аёллар ўртача ҳисобда уч ва ундан ортиқ, қишлоқларда эса 4 ва ундан ортиқ бола туғади. Туғилишнинг умумий коэффициенти репродуктив ёшдаги аёлга 3,0 болани ташкил этади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026