Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
Николас Мадуро президентлик сайловларида ғалабага эришганини эълон қилганидан кейин ўнлаб журналист ва фаолларнинг хорижга чиқиш паспортлари бекор қилинган.
Венесуэла ҳукумати Николас Мадуро сайловларда ғалабага эришганини эълон қилганидан кейин ўнлаб журналист ва фаолларнинг хорижга чиқиш паспортларини бекор қилди. Бу ҳақда Каракасдаги Laboratorio de Paz инсон ҳуқуқлари ҳимояси гуруҳига таяниб, Financial Times хабар берди.
Қайд этилишича, камида 40 нафар инсоннинг паспортлари олиб қўйилган — уларнинг аксарияти журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларидир. Хорижга чиқишга рухсат берадиган ҳужжатлар ҳеч бир изоҳларсиз бекор қилинган. Мамлакатнинг асосий аэропортида учишга уринган инсонларнинг паспортлари олиб қўйилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, паспортлари бекор қилинган фуқаролар сони ошиб бориши мумкин.
«Ҳукумат сиёсий қиймати қимматга тушадиган қотиллик ёки қийноқлар ўрнига паспортларнинг бекор қилиниши танқидий овозларни минимал саъй-ҳаракатлар билан зарарсизлантириш ва бостиришнинг самарали усули деб ҳисоблаган кўринади», — дейилади хабарда.
Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июл куни бўлиб ўтганди. Мамлакат ҳукумати назоратидаги сайлов комиссиясининг маълум қилишича, аввалроқ мамлакатни икки муддат президентлик лавозимида бошқарган Мадурони сайловчилар 51,2 фоизи қўллаб-қувватлаган. Бироқ халқаро кузатувчиларга сайловларда иштирок этишига рухсат берилмаган.
Мухолифатга кўра, овозлар адолатли саналганда Гонсалес тахминан 67 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозониши керак эди. Мадуронинг рақиблари Венесуэла бўйлаб тўғридан тўғри сайлов участкаларидан олинган бюллетенларнинг 80 фоиздан ортиғини эълон қилди. Сайловдан олдинги сўровлар ҳам Мадуронинг мағлубиятини башорат этган эди. Халқаро танқидлар ва мухолифатнинг овоз бериш жараёнларига таъсир кўрсатилгани борасидаги айбловларига қарамай, Николас Мадуро президент этиб сайланди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Мадуронинг легитимлигини қабул қилишдан бош тортди, мамлакатда эса оммавий норозилик намойишлари бошланди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия хитойликларни урушга TikTok орқали ёллаётганини маълум қилди
Жаҳон | 00:52
-
Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди
Спорт | 00:22
-
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади
Жаҳон | 23:52 / 09.04.2025
-
Британиялик рассомнинг 10 фунтга харид қилинган картинаси 1 млн фунтга сотилиши мумкин
Жаҳон | 23:24 / 09.04.2025
Мавзуга оид

11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади

22:09 / 26.03.2025
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди

23:42 / 24.03.2025
Венесуэлага АҚШдан депортация қилинган мигрантларнинг биринчи гуруҳи етиб келди

20:33 / 16.03.2025