Исроил Ҳамас етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилганини тасдиқлади
Исроил бир йиллик «ов»дан кейин Синвар билан «ҳисоб-китоб қилингани» ҳақида баёнот берди.
Исроил мудофаа кучлари Ҳамас етакчиси Яҳё Синвар Ғазода ўлдирилганини тасдиқлади. Баёнотда айтилишича, 16 октябр куни берилган зарбалардан бирида 3 нафар ҳамасчи йўқ қилинган. Кейинчалик улардан бири Синвар эканлиги аниқланди.
«Бир йиллик «ов»дан кейин Синвар билан «ҳисоб-китоб қилинди», деди штаб бошлиғи, генерал майор Герци Ҳалеви.
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац бутун дунёдаги ҳамкасбларига юборган мактубида Синварнинг ўлдирилиши исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва «Ғазони Ҳамас ва Эрон назоратидан халос этиш» учун «имконият яратишига» ишонч билдирди.
Синвар 2023 йил 7 октябрда Ҳамас томонидан Исроилга қилинган ҳужумнинг асосий ташкилотчиси ва мафкурачиси саналади. У Исроил қамоқхоналарида 20 йилдан кўпроқ вақт ўтказган ва 2011 йилда алмашинув доирасида озод қилинган.

Синвар 2017 йилдан бери Ҳамаснинг Ғазо секторидаги бўлимига раҳбарлик қилиб келаётган эди. 2024 йил августида у Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳания ўрнига Ҳамас сиёсий бюроси раҳбарлигига сайланди.
Исроил мудофаа кучлари 17 октябр куни Синвар йўқ қилинган бўлиши мумкинлигини эълон қилди. Департамент Ғазо секторида уч жангари ўлдирилгани, улардан бири Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Исроилнинг Channel 12 канали хабарига кўра, исроиллик ҳарбийлар зарба берилган бинода Синвар борлигини билмаган. Ҳужумдан сўнг ҳарбийлар бинога кириб, Синварга ўхшаш одамнинг жасадини топган. Жасаддан тиш фотосуратлари ва ДНК намуналари олинган, экспертиза айнан шулар орқали инсон шахсини аниқлашга ёрдам беради. Синвар узоқ вақт Исроил қамоқхонасида ўтиргани сабабли, унинг шахсини аниқлаш тезда амалга оширилиши таъкидланган эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг Исроилга берган зарбаларидан кўрилган зарар 3 млрд долларни ташкил қилди
Жаҳон | 15:26
-
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади
Ўзбекистон | 15:22
-
Тошкентда яна бир автобусда ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:06
-
Оқ уй Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 15:05
Мавзуга оид

15:26
Эроннинг Исроилга берган зарбаларидан кўрилган зарар 3 млрд долларни ташкил қилди

07:31
Франция Исроил томон йўл олган Эроннинг 10 га яқин дронини йўқ қилган

18:18 / 26.06.2025
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди

17:53 / 26.06.2025