Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
О.Турсунов 1984 йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» МЧЖ таъминотчиси вазифасидан бошлаган. Фаолияти давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Вилоят ҳокими раислигида ўтган навбатдаги фаоллар йиғилишида Отабек Турсунов янги раҳбар сифатида таништирилди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
У бу лавозимда 2024 йил майидан буён ишлаб келган ва 15 октябр куни президент раислигидаги йиғилишда ишдан олинган Эркин Муҳиддинов ўрнини эгаллаган.
Мавзуга оид
09:55
Чимён тоғида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026