Жаҳон | 08:30
1305
2 дақиқада ўқилади

Албания собиқ президенти қамоққа олинди

AFP хабарига кўра, Албания бош вазири Эди Раманинг ашаддий рақиби Илир Мета коррупция ва пул ювишда айбланиб, Тиранада ҳибсга олинган.

Фото: Florion Goga / Reuters

Албаниянинг собиқ президенти, бош вазир Эди Раманинг рақиби Илир Мета коррупцияда айбланиб, Тиранада ҳибсга олинди. Бу ҳақда 21 октябр, душанба куни махсус прокуратурага таяниб, AFP агентлиги хабар берди.

Унинг версиясига кўра, Мета ва унинг собиқ рафиқаси Моника Кримади бир нечта жиноятлар, жумладан, «юқори мансабдор шахсга пассив пора бериш, пул ювиш ва мол-мулкни ёлғон декларация қилиш»да гумонланмоқда.

Энг биринчи айбловлар амалдорнинг 2010-2011 йилларда иқтисодиёт вазири бўлган даврига тўғри келади.

Албан оммавий ахборот воситалари аввалроқ эълон қилган суратларда полиция сиёсатчини машинадан тушириб, полиция махсус кучлари микроавтобусига олиб кетаётганини кўриш мумкин. Ушланишидан олдин Мета Косовога ташрифидан сўнг Тиранага қайтди. Кейинроқ у ҳибсга олинган, деб хабар беради AFP.

Мета тарафдорлари айбловларни «сиёсий» деб ҳисоблаяпти

Сиёсатчининг рафиқаси, Метанинг Озодлик партиясидан депутат ҳибсга олинмаган, аммо мунтазам равишда суд полициясига ҳисобот бериб туриши керак бўлади.

У ўзига ва турмуш ўртоғига қўйилган айбловларни сиёсий деб ҳисоблайди. Озодлик партияси «жиноий одам ўғирлаш» ҳақида маълум қиляпти.

Кўрсатилган моддалар бўйича жазо 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишдир.

«Ушбу ноқонуний жиноий фаолиятга алоқадорликда гумон қилинган бошқа шахсларга нисбатан тергов давом этмоқда», — дея маълум қилди прокуратура ва АҚШ, Австрия, Италия, Сан-Марино ва Кипр ишда ёрдам бераётганини қўшимча қилди.

Мавзуга оид