КХДР ҳарбийлари Россиянинг Курск областига етиб борди – ОАВ
КХДР халқ армиясининг элита бўлинмаси ҳарбий хизматчилари 23 октябрдан буён Курск области ғарбий қисмига жойлашган. Ҳар куни қўшимча кучлар етиб келаётгани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
Бир неча минг КХДР ҳарбий хизматчиси Россиянинг Курск областига етиб борди, улар россиялик ҳарбийлар билан бирга Украина Қуролли кучларига қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times Украина ва икки америкалик расмийга таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, КХДР халқ армиясининг элита бўлинмаси ҳарбий хизматчилари 23 октябрдан буён Курск области ғарбий қисмига жойлашган. Ҳар куни қўшимча кучлар етиб келмоқда, 28 октябрга қадар областга беш минггача ҳарбий етказилиши кутилмоқда. КХДР аскарлари Ил-76 транспорт самолётларида Узоқ Шарқдан олиб кетилмоқда.
КХДР ҳарбийлари ҳали жангга киргани йўқ ва Россия қўмондонлиги уларга қандай вазифа юклаши, масалан, улар Украина ҳудудига юбориладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Нашрнинг қайд этишича, КХДР қўшинлари 1950 йиллардан бери урушларда қатнашмаган ва шунинг учун ҳатто элита бўлинмаларининг жанговар самарадорлиги шубҳали.
Ғарб оммавий ахборот воситалари ва Жанубий Корея разведкаси аввалроқ КХДР расмийлари Украина билан урушда Россияни қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳарбийларини юборишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди. Разведка маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 минг аскари юборилган. КХДР аскарлари аллақачон машғулотлар учун Узоқ Шарққа жўнатилган. Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг айтишича, Қўшма Штатлар Шимолий Корея қўшинлари Россияда эканлигига оид далилларни олган, аммо уларнинг нима қилаётгани номаълум.
Владимир Путин КХДР аскарларининг Россия томонидан урушда иштирок этишини тасдиқламади, бироқ 24 октябр куни BRICS саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида журналистнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларда КХДР ҳарбийлари борлиги ҳақидаги саволига жавоб бераркан: «Расмлар жиддий нарса. Агар суратлар бўлса, демак, улар ниманидир акс эттиради», деган эди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
Жаҳон | 13:12
-
Каллас: Путин Зеленский билан учрашишга журъат эта олмайди
Жаҳон | 13:10
-
Келлог: АҚШ Украинада Европа кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 13:07
-
Трамп Сурияга нисбатан санкциялар бекор қилиниши айтди
Жаҳон | 12:27
Мавзуга оид

13:07
Келлог: АҚШ Украинада Европа кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқда

12:23
Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради

12:15
Эммануэл Макрон: Париж Украина армиясини кучайтиришда давом этади

10:44