Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
Telegram асосчиси Павел Дуров август ойида Париж аэропортида ҳибсга олинган эди. Тадбиркор мессенжерни етарли даражада модерация қилмаганликда гумон этилмоқда. Белгия ҳам Франция терговига қўшилганини маълум қилди.

Фото: Tatan Syuflana/AP
Белгия федерал прокуратураси Telegram мессенжери фаолиятини 2020 йилдан буён тергов қилмоқда ва энди бу борада Франция расмийлари билан ҳамкорлик қилади, деб ёзди De Standaard.
Нашрнинг таъкидлашича, мамлакатлар тергов гуруҳини тузган бўлиб, улар орқали ҳар икки давлатнинг ваколатли органлари «ўз тергов натижаларини алмашади ва биргаликда ҳаракатларни амалга ошириши мумкин бўлади».
Прокуратура вакили нашрга шундай гуруҳ тузилганини тасдиқлади. У бунинг зарурлигини «қурол савдосига оид деярли барча терговларда гумонланувчилар Telegram мессенжеридан фойдаланиши» билан изоҳлади.
Telegram асосчиси Павел Дуров август ойи охирида Париж аэропортида ҳибсга олинган эди. У мессенжерни етарлича модерация қилмаганликда гумон этилмоқда. Жандармерия маълумотларига кўра, бу ва унинг ҳамкорлик қилишдан бош тортиши уни болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни тарқатишда шерик қилади. Кейинроқ Дуров 5 миллион евро гаров ва ҳафтасига икки марта полиция бўлимига хабар бериш мажбурияти эвазига озод қилинди.
23 сентябр куни Дуров Telegram асосли қонуний талабларга жавобан ҳуқуқ-тартибот идораларига қонун бузган шахсларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини ошкор қилиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, ноқонуний контент устидан шикоят қилиш имконини берувчи @SearchReport бот ишга туширилди.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Мавзуга оид

16:39 / 17.03.2025
Париждаги «тутқунлик»дан сўнг Павел Дуров Дубайга қайтди

20:35 / 15.03.2025
Павел Дуровга Францияни тарк этиш учун рухсат берилди

20:30 / 10.03.2025
Чеченистон расмийлари Telegramʼни блокдан чиқаришга чақирди

17:22 / 09.03.2025