Ўзбекистон | 22:26 / 05.11.2024
1183
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентининг Хитой халқаро импорт кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда

5-9 ноябр кунлари Шанхайда Хитой халқаро импорт кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда бир қатор давлатлар етакчилари иштирок этади.

Фото: Getty Images

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада очиладиган Хитой халқаро импорт кўргазмасида иштирок этади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигига таяниб Reuters хабар берди.

Хитой ТИВ маълумотларига кўра, 5-9 ноябр кунлари Шанхайда бўлиб ўтадиган кўргазмада Малайзия, Ўзбекистон, Словакия, Қозоғистон, Мўғулистон ва Сербия етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, 2018 йилда Хитой раиси Си Жинпинг томонидан ташкил этилган кўргазма бу йил дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти глобал савдо тўсиқлари ва ички муаммолар ортиб бораётган бир пайтда Хитойнинг очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини намойиш қилиш имкониятини беради.

Мавзуга оид