Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Афв этилган маҳбусларнинг исмлари ошкор этилмади. «Белта» давлат агентлигига кўра, озодликка чиққан маҳбусларнинг икки нафари аёллардир.

Фото: Reuters
Беларус президенти Александр Лукашенко «экстремистик йўналишдаги» моддалар бўйича қамалган 31 маҳбусни афв этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Белта» давлат агентлиги хабар берди.
Афв этилганларнинг икки нафари аёллар бўлса, қолган 29 нафари эркаклардир. «17 нафарида сурункали касаллик бор, уч нафари ногирон, маҳкумларнинг 27 нафари болали, уларнинг 7 нафари — кўп фарзандли», — дейилади хабарда.
Афв этилган сиёсий маҳбусларнинг исмлари ошкор этилмади. «Белта»нинг қайд этишича, маҳбуслар «судланганлик тамғаси олиб ташланмаган ҳолда» озод этилган, ИИВ эса «қонунларга итоат этишини назорат қилади».
Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябрда яна 37 маҳкум озодликка чиқди. Лукашенконинг матбуот хизмати юқоридаги барча ҳолатларда афв этилганлар исмини ошкор этмади.
Октябрь охирларида Александр Лукашенко беларуслик фаол Мария Колесникова афв этиш ҳақида мурожаат қилса, уни афв этиш масаласини кўриб чиқишга қарши эмаслигини айтганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

18:00 / 25.03.2025
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко

17:25 / 25.03.2025
Лукашенко еттинчи марта Беларус президенти бўлди

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

15:15 / 16.02.2025