Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Миробод туманида King Long русумли автобус билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 11 ноябр куни соат 19:50 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси «Санъат музейи» қаршисида 39 ёшли А.Х. бошқарувида бўлган King Long русумли автобус ва 32 ёшли Н.Х. (аёл) бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026