Жаҳон | 22:18 / 11.11.2024
2296
2 дақиқада ўқилади

Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди

Сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиққан «Лицзян-1» ташувчи ракетасининг узунлиги 30 метрни, учиш массаси эса 135 тоннани ташкил этади.

Фото: Xinhua

Хитой 15 та сунъий йўлдош ортилган тижорий ракетани учирди, деб хабар беради ХХР марказий телевидениеси.

Қайд этилишича, «Лицзян-1 Y5» ташувчи ракетаси маҳаллий вақт билан соат 12:03 да Хитой шимоли-ғарбидаги Дунфэн тижорий аэрокосмик инновация зонасидан старт олган.

Орбитага жами 15 та сунъий йўлдош, жумладан, «Цзилин-1 Гаофэн», «Юняо-1», «Сигуан-1» серияларидаги аппаратлар, шунингдек, Ўмон учун мўлжалланган масофадан зондлаш сунъий йўлдоши олиб чиқилган.

«Лицзян-1» ташувчи ракетасининг узунлиги 30 метрни, учиш массаси эса 135 тоннани ташкил этади. У 1,5 тоннагача бўлган фойдали юкни 500 километр баландликдаги орбитага ёки 2 тоннали юкни Ер атрофидаги орбитага олиб чиқишга қодир.

Аввалроқ Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиққани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакат метеорология бошқармаси носозлик сабабини билмаслигини ва у қачон бартараф этилишини айта олмаслигини маълум қилган.

Ундан олдин эса Европа, Африка ва Осиёнинг бир қисми учун кенг полосали алоқани, жумладан, интернет ҳамда телефон алоқасини таъминлаб келган Boeing сунъий йўлдоши космосда парчаланиб кетганди.

Мавзуга оид