Манбага кўра, воқеа бугун, 12 ноябр куни Тошкент шаҳри Нурафшон кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмаси яқинида рўй берган. ФВВ биноси шу ерда жойлашган.
МЖтКнинг 128-5-моддаси 2-қисмига кўра, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш – 10 БҲМ (3 млн 750 минг сўм) жаримага сабаб бўлади.










