Жамият | 19:27 / 14.11.2024
7665
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ

Октябр ойида Тошкентдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган россиялик журналист Инесса Паперная ва унинг ҳамроҳи Максим Радченко қонида карбоксигемоглобин моддаси аниқлангани таъкидланмоқда. У катта ҳажмдаги ис гази билан нафас олганда ҳосил бўлади.

Фото: РЕН ТВ

Ўзбекистондаги меҳмонхоналардан бирида вафот этган россиялик журналист Инесса Папернаянинг қонида гемоглобин ва карбонат ангидрид бирикмаси излари топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг қони ва ички аъзоларида карбоксигемоглобин (59 фоиз), этил спирти (1,36 фоиз) ва водород сулфиди излари топилган. Худди шундай моддалар Паперная ҳамроҳининг қонида ва ички органларида борлиги аниқланган.

Карбоксигемоглобин — гемоглобин ва углерод оксидининг бирикмаси бўлиб, катта ҳажмдаги ис гази билан нафас олганда ҳосил бўлади.

Бош прокуратура Папернаянинг ўлими бўйича тергов ва суд-тиббий экспертиза ишлари давом этаётганини маълум қилган.

Россиялик журналист Инесса Паперная 22 октябр куни Тошкентдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилган эди. Унинг ҳамроҳи россиялик Максим Радченко ҳам жонсиз ҳолатда топилди. Тахминларга кўра, журналист ис газидан заҳарланган, деб хабар берди марҳумнинг онаси. Меҳмонхонанинг бошқа хонасида Ўзбекистон фуқароси ҳам ўлик ҳолда топилган эди.

Ҳолат юзасидан «Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Шу билан бирга, россияликлар бассейнни тозалашдан кейин вентиляция орқали хонага кирган газдан заҳарланиб, ҳалок бўлган деган версия пайдо бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди