Жаҳон | 10:03
756
2 дақиқада ўқилади

Трамп Киевга ёрдамни танқид қилган сиёсатчини давлат котиби лавозимига таклиф қилди

Марко Рубио ташқи сиёсат бўйича "лочин". У АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдам беришига қарши чиққан.

Фото: AFP

АҚШнинг 47-президенти этиб сайланган республикачи Доналд Трамп давлат котиби лавозимига Марко Рубио номзодини илгари сурди. Флорида штатидан 53 ёшли республикачи сенатор «миллатимиз ҳимоячиси» ва «иттифоқчиларимизнинг ҳақиқий дўсти» бўлади, деди Трамп 13 ноябр, чоршанба куни бир кун аввал АҚШ ОАВда чиққан хабарларни тасдиқлаб.

Аввалроқ, Доналд Трамп, The New York Times (NYT) хабардор манбаларига таяниб ёзишича, Кубадан келган муҳожирлар авлоди Рубиони вице-президент лавозимига эҳтимолий номзод сифатида кўрган эди.

Рубио Россия банкларини SWIFT тизимидан узишни талаб қилган

Рубио 2014 йилда, Россия Қримни қўшиб олганидан сўнг, Россия банкларини халқаро SWIFT тўлов хизматлари тизимидан узишга чақирган. 2022 йил январ ойида, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузи бошланишидан олдин, республикачи ўз чақириғини такрорлади. 

Бундан ташқари, у Россиянинг Украинага ҳужуми содир бўлган тақдирда Владимир Путин ва Россия раҳбариятининг бир қатор бошқа асосий вакилларига нисбатан шахсий санкцияларни жорий этишга чақирди. 2022 йил март ойи бошида Рубио бошқа республикачи сенатор Час Грэсли билан биргаликда Россиянинг барча давлат корхоналарига қарши кенг қамровли санкциялар жорий этишни таклиф қилди.

Доналд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг Рубио Украинадаги уруш «боши берк кўчага кириб қолгани» ва унга якун ясаш кераклигини айтди. Шу билан бирга, у «украиналиклар ўзларини Россия агрессиясидан ҳимоя қилишда ниҳоятда жасур ва кучли бўлганини» таъкидлади.

Мавзуга оид