Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ресторан дудбўронида ёнғин чиқди
Пойтахт ФВБга кўра, ҳодиса Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги ресторанлардан бири жойлашган бинода ёнғин юз бераётгани тасвирланган видеолар тарқалди. ФВБнинг маълум қилишича, ҳолат Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.
Қайд этилишича, 20 ноябр куни соат 20:29 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Лашкарбоши» МФЙ, Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбўронида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:42 да ўчирилган.
«Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда марҳум ётоқ жойида тамаки маҳсулотини чекиши оқибатида ёнғин келиб чиққани тахмин қилинган эди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026