Жаҳон | 21:02 / 20.11.2024
15334
2 дақиқада ўқилади

Украина биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — ОАВ

Россиянинг Курск областидаги Марйино қишлоғи аҳолиси Storm Shadow ракетаси парчаларини топгани таъкидланмоқда.

Фото: Storm Shadow

Украина Россиядаги нишонларга зарба бериш учун биринчи марта Британиянинг узоқ масофали Storm Shadow ракеталаридан фойдаланди. Бу ҳақда The Guardian ва Bloomberg манбаларига таяниб хабар берди.

Британия бош вазири Кир Стармернинг матбуот котиби бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.

Telegraph нашрининг аниқлик киритишича, Курск областидаги Марйино қишлоғи аҳолиси Storm Shadow ракетаси парчаларини топган. Уларнинг фотосуратлари, хусусан, россияпараст «Два майора» телеграм канали томонидан эълон қилинган.

20 ноябр куни тушдан кейин Курск области губернатори Алексей Смирнов ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг иккита ракетасини уриб туширганини маълум қилди. У ракеталар турига аниқлик киритмади. «Два майора» телеграм канали Украина Қуролли кучлари Курск области йўналиши бўйича 12 тагача Storm Shadow ракеталарини отганини даъво қилмоқда.

20 ноябр куни чоп этилган The Times газетасининг ёзишича, Буюк Британия ҳукуматидаги юқори мартабали манбалар Украинанинг Россияга зарба бериш учун Британиянинг узоқ масофали Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига оид АҚШ чекловлари олиб ташланганига «ишора қилган».

Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Украина Американинг узоқ масофали ATACMS ракеталари билан Брянск областидаги ҳарбий объектга зарба йўллагани ҳақида хабар берган эди. Украина томони бу хабарни тасдиқламади, аммо президент Володимир Зеленский ўз Қуролли кучларида бундай ракета борлигини ва ундан фойдаланиши мумкинлигини айтди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди