Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
Об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли жорий этилган чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
Маҳаллий вақт билан соат 17:02 дан бошлаб об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Новосибирск — Фарғона йўналишидаги HY-670 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилган.
Аввалроқ Uzbekistan Airports жорий йил 9 ойида мамлакат халқаро аэропортлари томонидан 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилгани тўғрисида хабар берганди. Шундан 4 092 та рейс Фарғона халқаро аэропорти ҳисобига тўғри келади.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026