Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди
Ғайрат Фозилов ушбу давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол ва қабул қилувчи мамлакат билан алоқалар департаменти директорига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси этиб тайинланган Ғайрат Фозилов ушбу давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Протокол ва қабул қилувчи мамлакат билан алоқалар департаменти директори Хансу Акербумга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги Ўзбекистон ҳамда Нидерландия ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ривожланиб бораётган динамикасини мамнуният билан қайд этган.
«Жорий йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси якунлари ижобий баҳоланди ва бу механизмни мунтазам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама форматдаги келгуси режалар, турли даражадаги бўлажак учрашув ва тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди», — дейилади хабарда.
Ханс Акербум Протокол бўлими элчихона фаолиятини, жумладан, Ўзбекистон—Нидерландия мулоқотини мустаҳкамлашда ҳар томонлама ёрдам беришини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов 2023 йил 5 декабр куни Белгия ва Европа Иттифоқи пойтахтига ташриф буюрган эди. У 2015-2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2024 йил 7 феврал куни Фозилов Белгия қироли Филиппга, 14 ноябр куни эса Европа кенгаши президенти Шарл Мишелга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Ғайрат Фозилов 2017-2023 йилларда Белгия, Нидерландия ва Люксембургдаги элчи, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги (қароргоҳи Брюссел шаҳрида) ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган Дилёр Ҳакимов ўрнига тайинланганди.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026