Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Бўстонлиқ туманида фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тахминан 5 метрли чуқурликка тушиб кетган. Ҳозирда у туман тиббиёт бирлашмасида шифокорлар назорати остида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент вилоятида 5 метрли чуқурликка тушиб кетган фуқарони олиб чиқди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 21 ноябр куни соат 14:31 да Бўстонлиқ тумани Яккатут маҳалласидаги уйларнинг бири ҳовлисидаги ҳожатхона учун қазилган тахминан 5 метрли чуқурликка фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган.
Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. «Ҳозирда фуқаро туман тиббиёт бирлашмасида шифокорлар назорати остида», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ўрталарида Тошкент вилоятида ФВБ қутқарувчилари ҳожатхонага тушиб кетган қизчани қутқариб қолганди. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманида ҳам ҳожатхонага тушиб кетган қизча қутқарилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026