Ўзбекистон | 19:15 / 23.11.2024
97642
2 дақиқада ўқилади

ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди — манба

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Фото: Kun.uz

Ўтган ойда Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд ушбу истеъфо сабабларидан бири экани айтилмоқда.

64 ёшли Азизов ДХХ раиси лавозимида қарийб 5 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Абдусалом Азизов 2005–2006 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2006–2006 йилларда “Ўзбекнефтгаз” компанияси раиси, 2006–2008 йилларда “Ўзнефтмаҳсулот” раиси, 2008–2009 йилларда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол федерацияси вице-президенти, 2009–2017 йилларда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган.

У 2017 йил январ–сентябр ойларида ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган.

Азизов 2019 йил 14 январ куни генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олган, бир ой ўтиб Ихтиёр Абдуллаев ўрнига ДХХ раиси этиб тайинланган. Ўша йил июлида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президентлигига сайланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти