Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Истанбул—Фарғона йўналишидаги рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилди.
Маҳаллий вақт билан соат 20:54 дан бошлаб об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
«Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Истанбул—Фарғона йўналишидаги HY-278 рейси Наманган муқобил аэропортига йўналтирилди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 21 ноябр куни ҳам об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилганди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026