Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея мактабларида сунъий интеллект ёрдамида ёзилган дарсликлар жорий қилинади
2025 йил бошидан СИ дарсликларидан инглиз тили, математика ва информатика фанларини ўрганиш учун фойдаланилади.
Жанубий Корея Таълим вазирлиги биринчи марта сунъий интеллектга асосланган 76 та рақамли дарсликни тасдиқлади. Янги материаллар бошланғич ва ўрта мактабларда ўқитиш учун мўлжалланган, деб хабар берди ITHome.
Сунъий интеллект (СИ) ёрдамида ёзилган дарсликлар 2025 йилгача дастурга киритилади - улар математика, корейс, инглиз ва информатика фанларини ўрганишда қўлланилади. 2028 йилдан бошлаб тарих, биология, география ва технология фанларини ўқитишда ҳам ақлли китоблардан фойдаланилади.
Таъкидланишича, Samsung ва LG компаниялари сунъий интеллект дарсликларини ишлаб чиқади ва нашр этади. Интерфаол китоблар турли тилларга ва субтитрларга таржима қилишни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида ўқувчилар билимини баҳолаши мумкин бўлади.
Умумий таълим тизимига сунъий интеллектнинг жорий этилиши ундан фойдаланиш ҳар доим ҳам тижорат мақсадларида боғлиқ эмаслигини кўрсатади, деб ёзди ITHome. Нейрон тармоқлар ёрдамида самарали таълим олиш мумкин. Эҳтимол, яқинда бошқа давлатлар ҳам худди шундай йўл тутади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026
Сунъий интеллект ва билим иллюзияси: Нега ёш мутахассислар ўсишдан тўхтаб қолмоқда?
21:55 / 15.06.2026