Навоийда 162 хонадонли “новостройка” 425 кишига сотилган. Жабрланувчилар терговдан норози
Навоий шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли турар жой мажмуаси 148 та хонадон ва 14 та савдо дўконидан иборат бўлган. Аммо лойиҳа эгалари уларни 425 кишига сотган ҳамда 263 кишининг пулини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. МЧЖ масъулларига жуда кўп миқдорда фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов муддати 3 ой бўлишига қарамай, 20 августда очилган иш ҳамон терговда. Ҳолат юзасидан суриштирув қилган журналистни вилоят прокурори хонасига чақириб, лавҳасини эфирга бермасликни сўради.

Фото: Видеодан кадр
Kun.uz’га Навоий шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.
Унда айтилишича, “Bright Industry Buldings The Future” МЧЖ таъсисчиси ва раҳбари Меҳрож Раҳматовга жиноят иши очилган. Мерей Омонбоева ишида жабрланувчи бўлган тадбиркор жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Меҳрож Раҳматов Навоий шаҳрида 148 та хонадон ва 14 та савдо дўконини жами 425 кишига сотган. 263 кишининг сотувдан тушган пул маблағларини эса ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилган.
Ҳолат юзасидан 2024 йил 20 августда Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Меҳрож Раҳматовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Иш 26 августда Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган. Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида Меҳрож Раҳматовга тегишли бўлган 12 та кўчмас мулк, жумладан, болалар боғчаси, бетон ишлаб чиқариш заводи, иссиқхона, балиқхона бинолари, шунингдек, 8 та транспорт воситаси хатланган.
Етказилган зарар қопланмаган. Пулига куйиб қолаётганлар сони ва зарар миқдори жуда кўп бўлишига қарамай жабрланувчилар МЧЖ масъуллари қамоққа олинмаётганидан норози.
Жиноят-процессуал кодексининг 351-моддасига кўра, дастлабки тергов ҳаракатлари жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда тамомланиши лозим. Бироқ 20 августда очилган жиноят иши ҳамон терговда. Терговнинг муддатида якунланмаганига икки сабабдан бирини келтириш мумкин: вилоят прокурорининг розилиги билан тергов муддати узайтирилган ёки иш бўйича айбланувчини (ёхуд унинг қаерда эканини) аниқлаш имкони бўлмагани учун ҳаракатдан тўхтатилган.
Жабрланувчиларнинг мурожаатига асосан ҳолат бўйича “Севимли” телеканали мухбири журналистик суриштирув ҳаракатлари ўтказишга киришган. Kun.uz манбасига кўра, вилоят прокурори А.Мирзаев шахсан мухбирни ўз хонасига чақириб, тайёрлаган лавҳасини эфирга бермасликни сўраган. Мухбир буни рад қилгач, вилоят прокурори телеканал раҳбариятига хат киритган.
Хатда айни кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланмагани, мухбир томонидан тайёрланган лавҳа эфирга узатилса тергов ҳаракатларига халақит бериб қўйиши мумкинлиги билдирилган.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Қамоққа олинмаган гумонланувчиларнинг Ўзбекистондан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин
Ўзбекистон | 19:08 / 12.03.2025
Австралиялик эркак сунъий юрак билан 100 кун яшаб, рекорд ўрнатди
Жаҳон | 14:35 / 12.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
-
Путин: Россия Трампнинг илтимосига биноан Курск областидаги украиналик ҳарбийларининг ҳаётини сақлаб қолишга тайёр
Жаҳон | 22:56 / 14.03.2025
Мавзуга оид

19:00 / 13.03.2025
Фирибгарлар одамларни алдаш учун сунъий интеллектни қандай қўллашади?

12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти

08:46 / 10.03.2025
Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

13:28 / 07.03.2025