Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонда оммавий тадбирларга ниқоб тақиб бориш тақиқланади
Ираклий Кобахидзенинг айтишича, мамлакат парламенти декабр охирига қадар шу турдаги қонунни қабул қилади. Бунга ўтган кеча ниқобдаги шахслар Тбилисидаги журналистларга ҳужуми сабаб бўлмоқда.
Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат парламенти декабр охирига қадар оммавий тадбирларга ниқобда ташриф буюришни тақиқлайдиган қонун қабул қилишини маълум қилди.
«Бундай ҳужум фактлари фақат мамлакатдаги вазиятни сунъий равишда кескинлаштиришга уринаётган радикалларга маъқул келади. Бугун ҳамма ниқобда юрибди, шу боис полиция ким норозилик намойиши иштирокчиси эканини аниқлашга қийналмоқда», — дейди Кобахидзе.
Унинг таъкидлашича, бундай қарорнинг қабул қилинишига ўтган кеча ниқобдаги шахсларнинг Тбилисидаги норозилик акциясини ёритаётган журналистларга ҳужуми сабаб бўлган.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, шу муносабат билан парламент йиғинларга юзни турли воситалар билан ёпиб ташриф буюришни тақиқловчи қонунни қабул қилади.
«Ушбу қонун зўравонликнинг олдини олишга ёрдам беради. Бундай қонунлар Европа Иттифоқининг кўплаб давлатларида амалда», — дейди Кобахидзе.
Гуржистонда 7 декабр куни кечқурун юзларига ниқоб тақиб олган тахминан 30 киши «Пирвели» мухолифат телеканалининг журналисти ва операторини калтаклади. Жабрланган журналист Мака Чихладзенинг айтишича, унинг оператори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026