Жаҳон | 17:21 / 09.12.2024
2887
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди

Сиёсий маҳбусларнинг исмлари бундан олдинги афв этилганларники каби ошкор қилинмади. Таъкидланишича, уларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».

Фото: Getty Images 

Александр Лукашенко Беларусда «экстремизм» моддаси бўйича қамалган 29 маҳбусни афв этди. Бу ҳақда «БелТА» давлат агентлиги хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, афв этилганларнинг 11 нафари аёллар, 18 нафари эса эркаклардир. Уларнинг олти нафари 25 ёшдан кичик, уч нафари — пенсионер, икки нафари — ногиронлиги бор шахс, 15 нафарининг эса сурункали касаллиги мавжуд.

Таъкидланишича, афв этилганларнинг барчаси «қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган».

Сиёсий маҳбусларнинг исмлари бундан олдинги афв этилганларники каби ошкор қилинмади.

Сўнгги ойларда Беларусда бир неча бор сиёсий маҳбуслар озод этилди. Хусусан, 16 август куни Лукашенко 30 нафар маҳбусни афв этган бўлса, 4 сентябрда — 30 киши, 16 сентябрда — 37 маҳбус, ноябр бошларида — 31 киши, ноябр охирларида эса 32 маҳбус озодликка чиқди. Лукашенконинг матбуот хизмати юқоридаги барча ҳолатларда афв этилганлар исмини ошкор этмади.

Октябр охирларида Александр Лукашенко беларуслик фаол Мария Колесникова афв этиш ҳақида мурожаат қилса, уни афв этиш масаласини кўриб чиқишга қарши эмаслигини айтганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!