Ўзбекистон | 12:25 / 10.12.2024
1539
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон йўл инфратузилмасини қуришда Хитой тажрибасини жалб қилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Хитой бизнес тузилмаси раҳбари билан йўл инфратузилмасини қуришда илғор тажрибани мамлакатга жалб қилиш истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойнинг Чэнду шаҳрида Shudao Investment Group компанияси раиси Чжан Чжэнхун билан учрашди.

"Shudao Investment Group" раиси жаноб Чжан Чжэнхун билан самарали учрашув ўтказдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугунги йиғилиш кун тартибига йўл инфратузилмасини қуришда Хитойнинг илғор тажрибасини жалб қилиш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа кўплаб масалалар киритилган". 

Икки мамлакат учун ўзаро манфаат келтирадиган кучли ва самарали алоқаларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Мавзуга оид