“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 6 декабр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани: “Исломобод”, “Уч қаҳрамон”, “Ҳасанбой”, “Катта Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати” ҳамда “Биллур” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Бектемир тумани: “Гулбоғ” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилган.










