TikTok устидан тергов бошланди, у Руминиядаги сайловга аралашган бўлиши мумкин
Еврокомиссия чет эллик актёрлар Руминиядаги президентлик сайловига TikTok орқали аралашгани ҳақидаги кучли далиллар борлигини маълум қилди.

Фото: Getty Images
Европа Комиссияси TikTok платформасига қарши Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилиб, расмий иш очди. Бунга Руминиядаги президентлик сайловига аралашиш мақсадида платформадан фойдаланганлик ҳолатлари сабаб бўлган. Бу ҳақда расмий пресс-релизда айтилади.
Комиссия раиси Урсула фон дер Ляйен шундай деди:
«Биз демократияларимизни ҳар қандай хорижий аралашувдан ҳимоя қилишимиз керак. Қачонки биз бундай аралашувга шубҳа қилсак, айниқса, сайлов пайтида биз тез ва қатъий ҳаракат қилишимиз керак. Чет эллик актёрлар Руминиядаги президентлик сайловига TikTok орқали аралашгани ҳақидаги кучли далиллардан сўнг, биз ҳозир TikTok бундай хавфларни бартараф этиш чораларини кўрмасдан Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузган ёки йўқлигини чуқур ўрганмоқдамиз. Евроиттифоқда барча онлайн платформалар, шу жумладан TikTok ҳам жавобгарликка тортилиши кераклиги аниқ бўлиши керак».
Еврокомиссия TikTok минтақавий контекстни ҳисобга олмаган ва хавфларни эҳтиёткорлик билан юмшатган, бу эса платформа воситалари, жумладан, тавсиялар алгоритмлари ва сиёсий реклама имкониятларини манипуляция қилишга имкон берган деб гумон қилмоқда. Еврокомиссия қўшимча сўровлар юбориш, мониторинг тадбирлари, суҳбатлар, аудитлар ўтказиш ва алгоритмларга киришни сўраш ниятида.
Аввалроқ, Руминия разведка идораси Россия ўта ўнгчи номзод Калин Георгескуни қўллаб-қувватлаш учун TikTok аккаунтлари тармоғини ташкил қилгани, контент эса сиёсий реклама ёрлиғисиз тарқатилгани, бу эса TikTok қоидалари ва Руминия қонунчилигини бузгани ҳақида хабар эълон қилган эди.
17 декабр куни TikTok эгаси ByteDance компанияси бундай аккаунтлар кластери ўчирилганини маълум қилди. TikTok маълумотларига кўра, реклама учун 381 минг доллардан кўпроқ маблағ олинган, бироқ аввалроқ Георгеску ўз сайловолди кампаниясига ҳеч қандай пул сарфламаганини айтган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди

20:32 / 07.04.2025
Парижда Руминия қироллик уйи раҳбари қўлга олинди

23:52 / 04.04.2025