Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди
Бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган контрактни тўлаш муддати 31 декабр кунига қадар узайтирилди.

Фото: Kun.uz
Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёнига кўра бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун контрактни тўлаш муддати узайтирилди.
2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди:
- тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
- ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
- Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.
Қайд этилишича, бу 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади. Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, октябр охирларида бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар узайтирилган эди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
Фан-техника | 22:14
-
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
Жамият | 22:10
-
Исроил тез орада Ғазога «тўлиқ куч билан» киради – Нетаняҳу
Жаҳон | 22:07
-
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
Жамият | 22:06
Мавзуга оид

19:29 / 28.04.2025
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда

23:47 / 18.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди

18:14 / 14.03.2025
Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди

01:10 / 28.12.2024