Ўзбекистон | 20:43 / 23.12.2024
1977
4 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабр куни Қорақалпоғистон Республикасида қўшимча имкониятларни ишга солиш, инвестицияни кўпайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қайд қилинишича, мавжуд иқтисодий салоҳият комплекс таҳлил қилиниб, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизматлар соҳасида 2,5 миллиард долларлик имкониятлар аниқланган.

Ҳозир 87 минг гектар пахтадан ўртача 28 центнер ҳосил олиняпти, 10 та туманда рентабеллик паст. Экспертлар бундай кам ҳосилли пахта майдонларини қисқартириб, ўрнига чорва озуқаси ва кунжут экишни тавсия қилмоқда. Озуқабоп экинлар ҳисобига 6,5 триллион сўмлик гўшт ва сут етиштириш, кунжутдан экспортни 500 миллион долларга кўпайтириш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, Мўйноқнинг ўзида камида 1 миллиард долларлик туризм лойиҳалари учун салоҳият бор. Яхлит мажмуаларни ишга тушириб, 1 миллион сайёҳга хизмат кўрсатиш ва 5 минг аҳолини даромадли қилиш мумкин.

Этно ва экотуризм бўйича ҳам имкониятлар тўла ишга солинмай турибди. Савицкий музейи, “Чилпиқ” ёдгорлиги, Аёз қалъа, Тупроққалъа каби 200 дан зиёд диққатга сазовор жойлар, 10 дан ортиқ халқ ўйинлари бор. Бу ҳам 3 миллион туристни жалб этиб, бир неча кун айлантириш учун дастур.

Шундай имкониятлари бўлган республиканинг мутасаддилари, туман ҳокимлари вазифасига шахсий масъулиятини ошириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Тадбиркорларга ҳудуд салоҳиятини кўрсатиб, лойиҳа таклиф қилиш, бизнесга кўмакчи бўлиш керак. Ана шунда, янги-янги иш ўринлари, қўшилган қиймат ва экспорт бўлади, одамларнинг даромади кўпаяди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси шу каби имкониятларни ишга солиш, инвестиция ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Давлат раҳбари уларнинг таркибига эътибор қаратди. Хусусан, келаси йил учун режа қилинган 3,1 миллиард доллар инвестициянинг бор-йўғи 500 миллион доллари ҳудудий лойиҳаларга тўғри келади.

Шу боис туманлардаги ҳамма имкониятларни сафарбар қилиб, бу нисбатни кўпайтириш кераклиги таъкидланди. Бунинг учун қўшимча 1 миллиард долларлик ҳудудий лойиҳалар шакллантирилиб, 120 та корхона ишга туширилади. Экспорт миқдори 500 миллион долларга етказилади.

85 та йирик корхона тўлиқ қувватга олиб чиқилади. Шунингдек, янги корхоналар, савдо ва сервис майдонлари ташкил этилиб, 150 минг одамнинг бандлиги таъминланади. Натижада ишсизлик даражаси 5,4 фоизга тушади. 20 минг эҳтиёжманд оилага даромад манбаи яратилиб, камбағалликни 7,6 фоизга камайтириш чоралари кўрилади.

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистонда 1 гигаваттли шамол электр станцияси қуриляпти. Жами 9,3 гигаваттли шундай станциялар қуриш бўйича лойиҳалар бошланаяпти. Бу – йилига 33 миллиард киловатт соат электр энергияси, дегани. Шунинг учун металлургия, кимё, қурилиш материаллари каби тармоқлардаги кўп энергия талаб қиладиган йирик лойиҳаларни Қорақалпоғистонда жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалигида ҳам самарадорликни ошириш зарур. Суғориладиган ерларда жами 3 минг гектар саноатлашган боғ ва токзор барпо қилинади. 31 минг гектарда кунжут, 22 минг гектарда мош экиб, экспортга йўналтирилади. 30 минг гектарда қизилмия экиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Шу боис Қорақалпоғистонда 3 та асосий йўналишни – қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади. Мазкур тузилма ҳар бир туманнинг ўсиш нуқталарини таҳлил қилиб, қандай экинларни етиштириш, ердан даромадни кўпайтиришга ёрдам беради. Хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тайёрлаб, ҳокимларга етказади. Янги туризм йўналишларини очиш ва уларга инфратузилма олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Мутасаддиларга инвестиция лойиҳаларининг бориши, бандлик ва экспорт режалари таъминланишини алоҳида назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиб, ҳар бир туманни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти