Жаҳон | 23:06 / 06.01.2025
3365
2 дақиқада ўқилади

Макрон Илон Маскни Германиядаги сайловларга аралашишда айблади

Илон Маск парламент сайловлари арафаси ўнг популистик «Германия учун муқобил» партиясини қўллаб-қувватлашини билдирган. Унинг фикрича, Германияни «фақат ушбу партия қутқариши мумкин».

Фото: AFP/Getty Images

Франция президенти Эммануэл Макрон америкалик миллиардер ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскни Европа сиёсатига аралашишда айблади. Бу ҳақда у француз элчилари қаршисида қилган чиқиши давомида қайд этган.

Макрон Маскнинг исмини айтмаган, аммо Politico’нинг ёзишича, унинг нутқидан гап бизнесмен ҳақида кетаётганини тушуниш мумкин бўлган.

«10 йил олдин дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бирининг эгаси сайловларга, шу жумладан, Германиядаги сайловларга бевосита аралашишини ким ҳам тасаввур қилганди», — дейди Франция президенти.

Макрон ўз нуқти давомида, шунингдек, Украинадаги уруш мавзусига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг фикрича, Киев «ҳудудий масалалар бўйича реалликка хос музокараларни» олиб бориши керак.

«Европа Украина учун муҳим хавфсизлик кафолатини зиммасига олаётган бир пайтда АҚШ бизга вазиятни ўзгартиришга ёрдам бериши ва Россияни музокаралар столига ўтиришга кўндириши керак», — дея таъкидлайди Макрон.

Унинг қайд этишича, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг можарони қисқа муддатда ҳал этиш борасидаги ваъдасига қарамай, «Украина учун бундай тез ва осон ечим бўлмайди». Макрон, шунингдек, Европа давлатлари Россия урушда ғалаба қозонишига йўл қўйиб бера олмаслигини, чунки бу халқаро тартиб ва Европа хавфсизлигини хавф остига қўйишини билдирган.

Декабр ўрталарида Илон Маск парламент сайловлари арафаси ўнг популистик «Германия учун муқобил» (ГуМ) партиясини қўллаб-қувватлашини билдирдганди. «Германияни фақат ГуМ қутқариши мумкин», — деб ёзган у Х ижтимоий тармоғига. Германияда муддатидан олдин парламент сайловлари 23 феврал куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Chery Uzbekistan’дан барча Tiggo автомобилларига 0% бўлиб тўлаш имконияти - 36 ойгача

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди