Андижонда 518 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди
Ушбу умумий овқатланиш маскани маънан эскирган ва носоз ҳисоблагич ўрнатиб, етти дона ўчоқ, бир дона чой қайнатиш жиҳози ва иситиш қозонида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Фото: Ҳудудгазтаъминот
Андижон ва Наманган вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Ҳудудгаз Андижон» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари ва «Улуғнортумангаз» ГТБ ходимлари иштирокида Улуғнор тумани, «Келажак» МФЙда жойлашган «А.Ф.Г.» МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида (чойхона) табиий газдан фойдаланиш ҳолати тафтишдан ўтказилган.
Текширув жараёнида истеъмолчи табиий газ тармоғига маънан эскирган ва носоз ҳисоблагич ўрнатиб, ностандарт ускуналар орқали етти дона ўчоқ, бир дона чой қайнатиш жиҳози ва бир дона иситиш қозонида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган. Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 518 миллион сўмлик зарар ҳисобланган.
Шунингдек, Наманган шаҳрида ўтказилган текширувлар давомида, фуқаро А. Т. га тегишли новвойхонада қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Маълум бўлишича, истеъмолчи табиий газ тармоғида тегишли лойиҳа техник ҳужжатларисиз ва ҳисоблагичсиз уланиб, ресурсдан ўғринча фойдаланиб келган. Ҳолат бўйича қонунда кўрсатилган тартибда қайта ҳисоб-китоб жараёнлари олиб борилиб, 628,6 миллион сўмлик зарар аниқланган.
Ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Аввалроқ Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистон - Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди
Ўзбекистон | 16:09
-
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди
Ўзбекистон | 16:05
-
Президентга қурилиш материаллари тармоғидаги режалар тақдимот қилинди
Ўзбекистон | 16:02
-
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

10:06 / 13.05.2025
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

16:04 / 10.05.2025
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

08:31 / 09.05.2025