Хитой Россиянинг махфий флоти учун портларни ёпмоқда – ОАВ
Россиянинг «махфий флоти» танкерлари нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш билан шуғуллангани учун санкциялар остига тушган.

Хитой АҚШ санкциялари туфайли нефт танкерлари учун асосий портларни ёпмоқда. Reuters агентлигига кўра, шарқий Шандун провинцияси чекловларни аллақачон эълон қилган.
2024 йилда Шандун порти Россия, Эрон ва Венесуэладан кунига 1,7 миллион баррелдан ортиқ нефт импорт қилган. Агентликнинг таъкидлашича, бунда танкерларнинг махфий флоти катта рол ўйнаган. Шандун порти буни рад этиб келмоқда. Хитойнинг кўплаб нефтни қайта ишлаш заводлари ушбу провинцияда жойлашган.
Хитой портларининг ёпилиши Россия нефти экспортига таъсир қилиши мумкин. Россия Хитойга кунига 1,2 миллион баррел нефт етказиб беради, унинг катта қисми, қарийб 80 фоизи денгиз орқали ўтади. Чекловлар оқибатида таъминот кунига 400-450 минг баррелга тушиб қолиши мумкин.
2024 йил охирида АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатида Россия нефтини 60 долларлик юқори нарх чегарасини бузган ҳолда ташиган 180 га яқин танкер бор эди. Улардан 100 дан ортиғи лангар ташлашга мажбур бўлган.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Россиянинг махфий флоти мингдан ортиқ танкерлардан иборат. Reuters хабарига кўра, Доналд Трамп президентликка келишидан олдин Жо Байден маъмурияти Россия нефтини ташувчи яна 100 дан ортиқ кемага нисбатан санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

17:45 / 25.06.2025
Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишга тайёр эмас – Рубио

20:43 / 23.06.2025
Трамп нефт нархининг кўтарилиши «душманга қўл келишини» айтди

18:02 / 23.06.2025
Венгрия ва Словакия Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети қабул қилинишини блоклади

20:40 / 22.06.2025