Россия ва Эрон стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 17 январ куни Москвага ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашди. Томонлар глобал ва минтақавий кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилди ҳамда стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Фото: РИА Новости
Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ва Россия президенти Владимир Путин кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади, деб хабар беради Кремл матбуот хизмати.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги шартнома «барча соҳаларни, жумладан, мудофаа, терроризмга қарши кураш, энергетика, молия, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, маданият, илм-фан ва технологияни қамраб олади».
«Бунинг устида анчадан бери ишлаб келаётгандик ва иш якунига етганидан жуда мамнунман. Унинг муҳимлиги шундаки, бу бизга ўзаро муносабатларимизнинг деярли барча соҳаларига қўшимча туртки бериш имкониятини тақдим этади», — дейди Россия президенти.
Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолийнинг сўзларига кўра, ҳужжат 47 та моддадан иборат. Ҳужжат матни расман эълон қилинмади.
Илгари икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2001 йилда имзоланган ҳужжат билан тартибга солиб келинган. Ҳар беш йилда у автоматик равишда узайтирилган. Янги шартнома устидаги ишлар 2022 йилдан бери давом этиб келаётган эди, ўтган йилнинг июнида эса томонлар ҳужжат матнини келишиб олгани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 январ куни Эрон президенти Масъуд Пизишкиён расмий ташриф билан Россияга борди. Путин билан учрашув давомида у глобал ва минтақавий кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилган. Улар орасида Яқин Шарқдаги вазиятнинг ривожланиши, жумладан, Сурия ва Фаластин—Исроил можароси, Кавказортидаги вазият ҳамда Эрон ядро дастури билан боғлиқ масалалар ҳам бор.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазога яна гуманитар ёрдам етказишга рухсат берди
Жаҳон | 10:24
-
"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади
Ўзбекистон | 10:20
-
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Ўзбекистон | 10:00
-
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:33 / 17.05.2025
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

16:28 / 17.05.2025
Кремл Путин-Зеленский учрашуви қачон ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди

15:15 / 17.05.2025