WP: Разведка Болтиқ денгизидаги кабеллар шикастланишига Россиянинг алоқадорлигини аниқламади
АҚШ ва Европа махсус хизматларининг фикрича, сувости кабелларига тасодиф туфайли шикаст етган бўлиши мумкин. Кемалар бу ишни қасддан ёки Москванинг кўрсатмасига асосан амалга оширганини исботловчи далиллар топилмаган.

Фото: AP
Болтиқ денгизида кабелларга шикаст етказилиши Россиянинг қасддан уюштирган ҳаракати эмас, балки тасодифан содир бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Европа ва АҚШ махсус хизматларининг умумий хулосасида сўз боради.
The Washington Post терговда иштирок этаётган уч мамлакатнинг юқори мартабали амалдорларига таяниб ёзишича, ҳозирга қадар лангарини ташлаган ҳолда ҳаракатланган кемалар бу ишни қасддан ёки Москванинг кўрсатмасига асосан қилганини исботловчи далиллар топилмаган. Тўпланган маълумотлар мазкур воқеа «экипажнинг тажрибасизлиги» ва кемаларга ёмон хизмат кўрсатилиши оқибатида юзага келганини кўрсатмоқда.
Таъкидланишича, Финландия разведкаси ҳам иттифоқ разведкачиларининг хулосасига қўшилган. Финландия Миллий тергов бюросининг маълум қилишича, тергов ҳамон очиқ ва сабаблар тўғрисида хулоса қилишга «жуда эрта».
Охирги 1,5 йилда Болтиқ денгизида учта телекоммуникация кабелига шикаст етказилди — бу 2023 йил октябрда, шунингдек, 2024 йилнинг октябр ва ноябрларида содир бўлди.
2024 йил декабрда сувости кабелини узиб юборганликда гумонланган Eagle S танкер Финландия ҳукумати томонидан тўхтатилган, унинг бир неча экипаж аъзоларига мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган. Россия ҳукумати мазкур воқеага алоқаси йўқлигини расман маълум қилган.
2023 йилда кабелга шикаст етказган кема Хитой компаниясига тегишли, шу боис ХХРнинг ўзи тергов ўтказган. Пекин якунда мазкур воқеа тасодифан юз бергани тўғрисида хулосага келган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

14:29 / 04.04.2025
Стубб: Париж ёки Лондон Россия билан мулоқотда етакчи бўлиши керак

18:15 / 31.03.2025
Трамп Финландиядан музёрар кемалар сотиб олмоқчи

00:25 / 17.03.2025
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди

13:24 / 15.03.2025