Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади
Субсидия миқдори биржада сотилган пахта хомашёси қийматининг 10 фоизини ташкил этади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда 2025 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирган ҳолда биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
Пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
Бу – «Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, биржа орқали:
– фючерс шартномалари календар йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда тузилади;
– форвард шартномалари календар йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 мартигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархларда тузилади;
– спот шартномалари реал вақт режимида омборда сақланаётган пахта хомашёси ҳажмига хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида ўзаро келишилган нархда тузилади;
– сақлаш омборлари ёки ижара шартномалари мавжуд бўлмаган хўжаликлар ўзи етиштирадиган пахта хомашёси бўйича ҳар ҳосил йилининг 1 мартигача форвард ёки 1 июнигача фючерс шартномалари расмийлаштиради.
Мавзуга оид

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

20:36 / 15.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?

19:37 / 09.04.2025