Жаҳон | 21:10 / 22.01.2025
4915
2 дақиқада ўқилади

КХДР Россия-Украина урушига қўшимча кучлар юборишни режалаштирмоқда – Пентагон

Аввалроқ, Украина ва Жанубий Корея КХДР Россияга 10 мингдан ортиқ аскар юборганини маълум қилган эди.

Фото: KCNA

Келгуси икки ой ичида КХДР Россия томонида Украина билан жанг қилаётган ўз ҳарбийларига қўшимча кучлар юборади. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозимига таяниб, The New York Times хабар берди. Газета манбаси ҳеч қандай тафсилотларни келтирмади.

BBC нашрининг Ғарб расмийларига таяниб ёзишича, январ ойи ўрталарига келиб, Курск областидаги КХДР қўшинлари тўрт мингга яқин жангчини йўқотган (ҳалок бўлганлар ва ярадорлар), улардан мингга яқини ҳалок бўлган.

Жанубий Корея Миллий разведка хизмати Украина билан урушда Россия томонида жанг қилган камида 300 шимолий кореялик аскар ҳалок бўлганини даъво қилди. Разведка маълумотларига кўра, яна 2700 аскар яраланган.

Аввалроқ, Украина ва Жанубий Корея КХДР Россияга 10 мингдан ортиқ аскар юборганини маълум қилган эди.

12 январ куни Украина президенти Володимир Зеленский Киев асирга олинган корейс аскарларини КХДР етакчиси Ким Чен Инга топширишга тайёрлигини, бунинг учун асирдаги украиналик аскарларга алмаштиришни ташкил қилиши лозимлигини айтган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти