25 йиллик ноёб сиёсий карьера: Эркинжон Турдимов ўз рекордини янгилади
Ўзбекистонда ҳеч қайси ҳокимга шу пайтгача кетма-кет тўртта вилоят бошқаруви ишониб топширилмаган эди. Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов эндиликда Сирдарё вилоятига раҳбарлик қилади. У ҳозиргача умумий ҳисобда 24 йил ҳоким, 16 йил вилоят ҳокими бўлиб ишлаган. Ва бу бежиз эмас: Турдимов ўз малакаси ва раҳбарлик маданияти билан кўплаб ҳамкасбларидан яққол ажралиб туради.
Таниқли давлат арбоби Эркинжон Турдимов 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган.
1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти – ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шундан кейин бир неча йил банк тизимида ишлаган, 2000-2008 йилларда эса Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими бўлган.
2008 йилда Турдимов Тошкентга чақиртирилиб, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланади, лекин кўп ўтмай, шу йилнинг ўзида Навоийга қайтади – вилоят ҳокими сифатида. У 2008-2016 йилларда Навоий вилоятини, 2016-2018 йилларда Сурхондарё вилоятини, 2018-2024 йилларда эса Самарқанд вилоятини бошқарди.
Айниқса, унинг Сурхондарё ҳокимлигидан Самарқандга ўтказилишини воҳа аҳли чуқур қайғу билан қарши олгани ҳамманинг ёдида бўлса керак.
“Азиз воҳадошлар. Мен Сурхондарё халқидан чексиз миннатдорман, 1 йил-у 7 ой вақт мобайнида воҳа аҳлидан жуда кўп нарса ўргандим. Ўзимни Сурхондарё халқидан бир умр қарздор деб ҳисоблайман”, – деганди Турдимов сурхондарёликлар билан хайрлашув чиқишида.
Эркинжон Турдимовнинг ҳокимлик даврида Самарқанд вилоятида ҳам қатор муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар амалга оширилди. У 2024 йил ноябрида саломатлиги сабаб истеъфога чиқарилган эди. Мана, орадан икки ой ўтиб, унга энди Сирдарё вилояти бошқаруви ишониб топширилди.
55 ёшли арбоб ҳозиргача “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган. У меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари ва эл ҳурматини қозонгани билан, алоҳида обрў-эътиборга эга давлат арбоби сифатида эътироф этилади.
Бундан бир йил аввал, 2024 йил арафасида Kun.uz мухбири Эркинжон Турдимовнинг бир кунлик фаолияти билан танишиб, унинг шахсий ва профессионал ҳаёти ҳақида суҳбат қурганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади
Жаҳон | 09:50
-
Агар АҚШ ядро синовларини тикласа, Россия ҳам шундай қилиши мумкин – Шойгу
Жаҳон | 09:50
-
Лавров мигрантлар орасида жиноий гуруҳлар пайдо бўлишининг олдини олишга чақирди
Жаҳон | 09:49
-
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади

02:54 / 01.02.2025