Лос-Анжелес яқинида янги ёнғин бошланди. Ўн минглаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди
«Ҳюз» номини олган ёнғин Лос-Анжелес шаҳридан 80 км шимолда жойлашган Кастаик кўли ҳудудида бошланган. Уни ўчиришга салкам 4 минг ўт ўчирувчи жалб этилган.

Фото: Reuters
Калифорниянинг Лос-Анжелес округида янги ёнғин юзага келди ва бир неча соат ичида 38 километр квадрат майдонни эгаллади, деб хабар беради Reuters.
«Ҳюз» ёнғини 22 январ куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Лос-Анжелес шаҳридан 80 километр шимолда жойлашган Кастаик кўли ҳудудида бошланган. CNN’нинг маълум қилишича, ёнғин юзага келган ҳудудда асосан буталар ўсади ва яйлов жой ҳисобланади, бир қисмини эса ўрмонлар эгаллаган.
Ҳукумат Кастаик кўли атрофида яшовчи аҳолини ёнғин уларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирган. 31 мингга яқин одам мажбурий эвакуация буйруғини олган, шунингдек, яна 23 минг киши бошқа жойга кўчирилиши мумкин. Лос-Анжелес округ шериги Роберт Лунанинг айтишича, ёнғин туфайли Кастаик округ қамоқхонасидаги маҳбуслар қисман эвакуация қилинган.
Лос-Анжелес округи ўт ўчириш хизмати бошлиғи Энтони Марроненинг маълум қилишича, «Ҳюз» ёнғини ҳали тўхтатилмаган. Уни ўчиришга салкам 4 минг ўт ўчирувчи жалб этилган. Марроненинг сўзларига кўра, ёнғин ҳозирча бирорта иншоотга зарар етказмаган.
Лос-Анжелес округида ёнғинлар қурғоқчил об-ҳаво фонида 7 январ куни бошланган эди. 22 январга келиб, ўт ўчирувчилар иккита йирик ёнғин ўчоғини назоратга олган: 57 километр квардатни эгаллаган «Итон» ва 95 километр квадратни яксон қилган «Палисейдс».
Ёнғинлар оқибатида ҳозирга қадар 28 киши ҳалок бўлган, 16 мингга яқин иншоот ёниб кетган ёки шикастланган, 180 минг киши эвакуация қилинган. Ёнғинлар етказган зарар 250 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистон | 12:18
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
-
Россия Бош штаби Курск области тўла озод этилгани ҳақида ҳисобот берди
Жаҳон | 10:16
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
Мавзуга оид

12:18
Истанбулда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди

18:55 / 24.04.2025
Тошкентда юк ортгич машина ёниб кетди

17:42 / 22.04.2025