Тошкентда яна бир автосалон эгаси қамоққа олинди
“Bilol’s electric motors” МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Kun.uz’даги маълумотларга кўра, мазкур фирмадан жабрланганлар сони 50 нафарга яқин.

Фото: Google Maps
Тошкент шаҳридаги “Bilol’s electric motors” МЧЖ раҳбари Билол Мамажоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
2021 йил мартда давлат рўйхатидан ўтказилган “Bilol’s electric motors” МЧЖ автомобиллар ва енгил моторли транспорт воситалари чакана савдоси билан шуғулланиб келган. Унга 100 фоизлик улуш билан Билол Мамажонов эгалик қилган.
Kun.uz’га мурожаат қилган жабрланувчиларга кўра, кейинги пайтларда “Bilol’s electric motors” МЧЖ кўплаб фуқаролар билан шартнома тузиб, автомобилларни белгиланган вақтда етказиб бермаган. Бундан норози бўлган мижозларга на машина берилган, на тўлаган пуллари қайтарилган.
Таҳририят ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати билан боғланди. Бошқарма ахборот хизмати Билол Мамажонов қамоққа олинганини тасдиқлади.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. МЧЖ мансабдор шахси Б.М.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади бошқарма маълумотида.
Шунингдек, “Bilol’s electric motors” МЧЖдан жабрланган шахслар бўлса Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасига мурожаат қилишлари мумкинлиги билдирилди.
Kun.uz’даги маълумотларга кўра, мазкур фирмадан жабрланганлар сони 50 нафарга яқин. Уларга етказилган зарар миқдори ҳозирча таҳририятга маълум эмас.
Аввалроқ “Umid avto companes” МЧЖ раҳбари Абдуманноп Абдураҳмонов ҳам жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

16:34 / 15.04.2025
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

18:07 / 31.03.2025
“Gold terapi” изидан Таиландда ёхуд Хайрулла Касимов кирдикорлари – 3-қисм

12:20 / 17.03.2025