Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Коня вилоятида тўрт қаватли уй қулаб тушди — видео
Туркиянинг Коня шаҳрида тўрт қаватли турар жой биноси қулаб тушди, деб хабар беради Yeni Şafak газетаси.
Қайд этилишича, воқеа Селчуклу тумани марказида 24 январ куни кечқурун содир бўлган. Ҳозирда ҳодиса жойида фавқулодда хизматлар ходимлари вайроналар остидаги инсонларни чиқариш бўйича иш олиб бормоқда. Айни вақтда ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ, аммо камида беш киши қулаган уй остида қолгани, улардан икки нафари қутқарилгани айтилмоқда. Бинонинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмаган.
Коня мэри Угур Иброҳим Алтай ўзининг Х’даги саҳифасига расмийлар вазиятдан хабардор экани ҳақида ёзди. Унинг сўзларига кўра, бино эски бўлган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар йўналтирилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, қулаш вақтида иккинчи қаватдаги бир нечта хонадоннинг чироқлари ёниқ бўлган. Гувоҳлар аввалига қарсиллаш овозини эшитган, сўнг бино қоғоз уй каби қулаб тушган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июнда Истанбулда ҳам тўрт қаватли турар жой биноси қулаб тушганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026