Калифорнияда АҚШ таркибидан ажралиб чиқиш тарафдорлари имзо тўплай бошлади
Петиция қарийб 547 минг имзо тўплаши керак, шунда 2028 йилда бутун штат бўйича бу масала овозга қўйилиши мумкин.

Фото: AP
Калифорния штати давлат котиби Ширли Вебер Калифорниянинг АҚШ таркибидан ажралиб чиқиши ҳақидаги петицияни маъқуллади, деб ёзди Newsweek.
Уни 2028 йилги сайлов бюллетенига киритиш учун 2025 йил 22 июлига қадар 546 651 дона имзо тўпланиши керак, деб қайд этди нашр.
«Calexit» деб номланган ташаббус муаллифлари томонидан қўйилган савол қуйидагича: «Калифорния Қўшма Штатлардан ажралиб, эркин ва мустақил давлат бўлиши керакми?»
Calexit сайловчиларнинг камида 55% ёки рўйхатга олинганларнинг 500 мингдан ортиғи томонидан 50% давомат билан маъқулланиши керак. Агар бу содир бўлса, «Америка Қўшма Штатларига ишончсизлик вотуми» билдирилган ҳисобланади ва «Калифорния аҳолисининг мустақил давлат бўлиш истагини» ифодалайди.
Newsweek қайд этганидек, овоз бериш натижалари юридик кучга эга бўлмайди ва федерал ҳукумат учун мажбурий эмас.
Калифорниянинг Calexit мустақиллик ҳаракати аввал ҳам бўлган ва Доналд Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонгач мамлакатдан ажралиб чиқиш саъй-ҳаракатларини кучайтираётганини эълон қилди.
Америка қонунчилигида штатнинг ажралиб чиқиш механизми кўзда тутилмаган. 1869 йилда, Америка фуқаролар урушидан сўнг, Олий суд штатнинг АҚШ таркибига қабул қилиш актини «қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш имкониятисиз» якуний деб эълон қилган.
Калифорния анъанавий «демократик» штатдир. 5 ноябр куни ўтказилган сайловда калифорнияликлар Демократик партия номзоди, собиқ вице-президент Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлади. У 58,5 фоиз овоз тўплади, Трамп эса 38,3 фоиз.
Охирги марта фаоллар 2016 йилда, Трамп Оқ уйга биринчи марта кирганида Калифорниянинг АҚШ таркибидан ажралиб чиқишини фаол тарғиб қилган эди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси бўйича миллий дастур амалга оширилади
Ўзбекистон | 12:25
-
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
Жаҳон | 12:24
-
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
Спорт | 12:05
Мавзуга оид

12:24
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади

07:50
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди

01:12
АҚШ давлат котиби Россия президентини ҳарбий жиноятчи деб аташдан бош тортди

00:45