Ўзбекистон | 20:17 / 28.01.2025
7382
2 дақиқада ўқилади

Бандлик бўлими Enter Engineering'нинг россиялик ходимига ойлигини ундириб берди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳасига раҳбарлик қилган россиялик Иля Пуц Чилонзор туман бандлик бўлимига арз қилганидан кейин, унга бир неча ой давомида тўланмаган 57 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди. Ушбу компания аввал ҳам кўплаб ходимларига маошларни вақтида тўламаган, ходимлар ёрдам сўраб бир неча марта ОАВга мурожаат қилган.

Фото: Enter Engineering

Enter Engineering компаниясининг россиялик ходими туман бандлик бўлимига қилган мурожаатидан кейин тўланмай келинаётган иш ҳақини ундиришга муваффақ бўлди.

Бандлик вазирлигининг хабар беришича, 13 январ куни Enter Engineering корхонаси ходими Иля Пуц 2024 йил июн ойидан ноябр ойига қадар тўланмай келинаётган ойлик иш ҳақини ундиришда амалий ёрдам сўраб, Чилонзор тумани Бандлик бўлимига мурожаат қилган.

“Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, ходимга 57 минг АҚШ доллари миқдоридаги ойлик иш ҳақи ва ҳисоб-китоб пуллари ундириб берилди”, – дейилади хабарда.

Фото: Бандлик вазирлиги матбуот хизмати

Компания сайтида кўрсатилишича, Иля Пуц Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг реконструкция ва модернизация лойиҳасига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Enter Engineering компаниясининг кўплаб ходимлари иш ҳақи вақтида берилмаслигидан тез-тез шикоят қилиб келади.

2024 йилнинг ноябр ойида ҳам ушбу компанияга бевосита ва билвосита алоқадор ташкилот ходимлари Kun.uz'га мурожаат қилиб, бир неча ойдан бери маош тўланмаётганини айтишганди.

“Май ойидан бери ойликларимиз йўқ. Фақатгина май, июн, июл ойликларидан озгина беришди, 2-3 млндан. Бу пул нима бўлади оилали одам учун. Август, сентябр, октябр ойликлари тўлиқ турибди. Давлатдан кредит олсангиз, 1 кун кечикса пеня туғади. Лекин бизнинг ойлик ойлаб берилмаса ҳам ҳеч кимнинг иши йўқ”, – дейилган эди мурожаатда.

Маълумот учун, Enter Engineering 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, муқаддам “Газпромбанк” назоратида бўлган. Компания нефт ва газ, саноат ва фуқаролик объектларини лойиҳалаш, етказиб бериш, қуриш ва ишга тушириш бўйича хизматлар кўрсатади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда