Жаҳон | 19:49 / 29.01.2025
20058
2 дақиқада ўқилади

2032 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган катта астероид аниқланди

Агар у атмосферага кирса, 1908 йилги Тунгуска метеоритига ўхшаш кучли ҳаво портлашига олиб келиши мумкин.

Фото: Depositphotos

Астрономлар 2032 йил 22 декабрда сайёрамиз билан тўқнашиши мумкин бўлган 2024 YR4 номли янги астероидни топдилар. Унинг диаметри тахминан 60 метрни ташкил қилади ва тўқнашиш эҳтимоли 1/83 нисбатида баҳоланади.

Объект ҳозир Ердан тахминан 43 миллион километр узоқликда. NASA ҳисоб-китобларига кўра, 2032 йилда у 106 минг километр масофага - Ойгача бўлган масофанинг учдан бир қисмига яқинлашади. Бироқ, ҳисоб-китоблардаги ноаниқликлар туфайли, траекториянинг тўғридан-тўғри тўқнашувга олиб келиши эҳтимоли бор.

Агар астероид атмосферага кирса, у 1908 йилдаги Тунгуска метеоритига ўхшаш кучли ҳаво портлашига олиб келиши мумкин. Шунда зарба тўлқини 2 минг квадрат километрдан ортиқ майдондаги ўрмонларни вайрон қилган эди. Агар 2024 YR4 зичроқ ва темирга бой бўлса, у ер юзасида улкан кратерни қолдириши мумкин.

Астероид аллақачон Европа космик агентлиги ва NASA томонидан тузилган энг катта зарба хавфи бўлган объектлар рўйхатида биринчи ўринга қўйилган. Турин таҳдид шкаласи бўйича у 3 балл рейтингга эга, яъни диққат билан кузатувни талаб қилади.

Аммо астрономлар ваҳима қилмасликка чақирмоқда. 2028 йилда у Ерга (саккиз миллион километр масофага) яқинлашади ва бу олимларга унинг ҳажми, таркиби ва траекториясини аниқроқ аниқлаш имкониятини беради.

Мутахассислар тўқнашув эҳтимолини аниқлаш учун феврал ойигача кузатишларни давом эттиради. Бироқ, якуний хулосалар фақат 2028 йилга яқинроқ чиқарилиши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти