Конгода mpox’га чалинган 100 дан ортиқ бемор даволаш марказларидан қочиб кетди
Мамлакатда М23 гуруҳи исёнчиларининг ҳужуми туфайли дори-дармон таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Фото: AP
Конго Демократик Республикасида mpox вируси (маймунчечак) билан касалланган 100 дан ортиқ бемор даволаш марказларидан қочиб кетди.
«128 нафар бемор карантин марказларидан қочиб кетди, уларнинг [марказнинг] айримлари талаб кетилган», — дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида.
Идора Шимолий Киву провинциясида М23 гуруҳи исёнчилари ҳужуми туфайли қатор муаммолар, жумладан, дори-дармон таъминотидаги узилишлар, сув ва электр энергияси етишмаслиги кузатилаётганини маълум қилди.
Конго Демократик Республикасида (КДР) бир ҳафтда ичида mpox’га чалинганликда гумон қилинганлар сони 2707 кишига етган, жумладан, уларнинг 516 таси касаллик тасдиқланган ва 38 киши вафот этган.
Эпидемия бошланганидан бери КДРда 70 мингдан ортиқ одамда mpox қайд этилган ва 1407 киши вирус қурбонига айланган.
Декабр ойида Германияда mpox вируси хавфли Ib варианти билан касалланишнинг бир неча ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерининг Рёсрат шаҳридаги мактаблардан бири икки нафар ўқувчининг касаллиги туфайли карантинга ёпилган, ундаги қолган мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилган.
Январ ойида эса Озарбойжонда биринчи марта mpox вируси билан касалланиш ҳолати қайд этилган эди. Вирус туристик сафар билан чет элда бўлиб қайтган 22 ёшли фуқарода аниқланган. У шифохонага ётқизилган, оила аъзолари ҳам назорат остига олинган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанд нўхат шўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистон | 11:37
-
Путин ва Трампнинг суҳбатидан кейин ҳам Россия Киевга зарба беришда давом этмоқда
Жаҳон | 11:06
-
Ободонлаштириш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон | 11:05
-
Трамп Путин билан суҳбат ҳақида: ўзгариш йўқ
Жаҳон | 10:26
Мавзуга оид

14:55 / 28.06.2025
Конго ДР ва Руанда Вашингтонда тинчлик шартномасини имзолади

17:01 / 19.04.2025
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди

18:58 / 09.03.2025
Конгода исёнчилар етакчиларини қўлга олишда ёрдам берганларга 5 млн доллар ваъда қилинди

14:45 / 24.02.2025