Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими 78,5 млн сўмгача оширилди
Ҳукумат 2025 йил 1 майдан бошлаб импорт қилинадиган электромобиллар учун утилизация йиғимини оширишга оид қарорни имзолади. У транспорт воситаси ишлаб чиқарилган йилига қараб 45 млн сўмдан 78,5 млн сўмгача бўлади.

Фото: Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов электромобилларга утилизация йиғими миқдорини ошириш тўғрисида қарор имзолади.
2025 йил 1 майдан эътиборан, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм) миқдорида утилизация йиғими ундирилади. Бу – амалдаги йиғим миқдори (30 БҲМ, 11 млн 250 минг сўм)дан 4 баробарга кўп.
Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун эса утилизация йиғими миқдори БҲМнинг 210 баравари (78,75 млн сўм) деб белгиланади. Бу – амалдаги йиғим миқдори (90 БҲМ, 33 млн 750 минг сўм)дан 2,3 баробарга кўп.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорда белгиланган утилизация йиғимларини йиғиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади.
Қарорда ёзилишича, ҳужжат “мамлакатда яшил технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, электромобилларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган батареяларини атроф-муҳитга кескин зарар етказмаган ҳолда утилизация қилишни таъминлаш ҳамда соҳада маҳаллийлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида” қабул қилинган.
Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобил аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинаётгани ўтган йилнинг октябрида маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34
Мавзуга оид

22:59 / 05.04.2025
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести

18:02 / 05.04.2025
“Шу кетиш бўлса, соҳа ўлади” — автомобил импортчиси ва автодекларант билан суҳбат

15:16 / 04.04.2025
Трамп божларининг Ўзбекистонга таъсири кўпроқ билвосита характерга эга бўлади — экспертлар

14:18 / 04.04.2025