Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
7 февраль куни Юнусобод ва Чилонзор туманларида электр энергияси бўйича чекловлар киритилади.
Тошкентнинг Юнусобод ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.
Қайд қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 7 февраль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: Обод, Отчопар-1 ҳамда Отчопар-2 маҳалласи айрим ҳудудларида соат 00:00 дан 06:00 гача;
- Чилонзор тумани: Катта Чилонзор-2 маҳалласи айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши, электр таъминоти эртароқ тикланиши мумкинлиги ҳам билдирилган.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026